ДОРИВОР ТИРНОҚГУЛ (CALENDULA L. ЎСИМЛИГИНИНГ ДОРИВОРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

  Аноржон Маткаримова, Эльвира Латыпова, Шамшод Шарипов (Ташкент, Узбекистан) |    Скачать статью

Республикамизда инсон саломатлигини сақлаш ва уни муҳофаза қилишга катта эътибор берилмоқда. Инсонлар саломатлигини тиклашда шифобахш ўсимликларнинг роли беқиёсдир. Доривор ўсимликлар халқ табобатида қадимдан турли касалликларни даволашда кенг миқёсда қўлланиб келинган шифобахш воситадир. Ўсимлик хом-ашёларидан тайёрланган дори-дармонларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Дарҳақиқат, шундай экан, бу талабни тўлиқ қондириш учун ўсимлик бойликларидан тўғри ва оқилона фойдаланишга, улардан кўпроқ дори-дармонлар тайёрлашга эътибор бериш керак.