КИЧИК БИЗНЕСДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ

  Дилмурод Баймирзаев (Наманган, Узбекистон) |    Скачать статью

Аҳоли бандлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланиб, иқтисодиётда алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлашни янада яхшилаш ва унинг фаровонлигини оширишнинг энг муҳим йўналишларидан бири бу – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: “аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш муаммосини ҳал этиш ... яқин истиқболда мамлакатимизни муваффақиятли ва барқарор ривожлантиришнинг алоҳида устивор йўналиши ва ҳеч муболағасиз энг муҳим шартидир”, - деб таъкидлаб ўтишлари мазкур вазифанинг долзарблигини белгилаб беради.