XX асрнинг охири ва XXI асрнинг бошлари тилшуносликда «илмий парадигма», яъни қарашлар тизимининг кескин ўзгариши билан характерланмоқда. Яъни, структуравий ва генератив парадигма ўрнига янги когнитив грамматика ва культурология саҳнага чиқди ва тилшуносларнинг янги авлоди учун, тафаккур учун, озиқ пайдо бўлганлиги маълум бўлди. Когнитив тилшунослик ва лингвокультурологияда диққат марказида инсон, унинг руҳияти, тафаккури, билиш қобилияти ва уларнинг тилдан қандай фойдаланиши, аниқроғи тилнинг бу дунёни билиш жараёнида қандай иштирок этиши, тил элементлари ва структураларининг борлиқни структуралаш, концептлар яратиш ва билиш жараёнидаги роли каби масалалар таҳлил қилиниб бу нарса диққат марказига тил структуралари эмас, балки инсон ва унинг онгида рўй берадиган ментал жараёнлар чиқди.[1]
ТИЛЛАРДА СЎЗЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ-СЕМАНТИК ГУРУҲЛАНИШИНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК АСОСЛАРИ
Шохида Хасанова (Ташкент, Узбекистан) | Скачать статью