БЎЛАЖАК ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ЎЗ УСТИДА МУСТАҚИЛ ИШЛАШИ

  Сарвиноз Мустафаева (Ташкент, Узбекистан) |    Скачать статью

Давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни тобора ўсиб, мамлакатлар ўртасида маданий ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бораётган даврда, унинг келажагини яратувчи ёшларга чет тилини ўргатиш, чет тилидаги нутқий кўникмаларни ўстириш, мулоқот қилишга ўргатиш хозирги куннинг энг муҳим долзарб муамоларидан бири ҳисобланади. Хозирги пайтда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишга юртимизда катта аҳамият берилмоқда. Хорижий тилларни чуқур ўргатиш орқали Ўзбекистоннинг халқаро андозалардаги замонавий тараққиётини таъминлай оладиган, мустақил тафаккурли, билимли мутахассис хар томонлама камолотга етган кадрларни таёрлаш мақсадини кўзлайди. Бугун жахон хамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллашга интилаётган мамлакатимиз учун чет эллик шерикларимиз билан ўз буюк келажагини қураётган халқимиз учун хорижий тилларни мукаммал билишнинг ахамияти асосий ўрин тутади.