ЧЕТ ТИЛИ МАШҒУЛОТЛАРИДА АХБОРОТ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ

  Гулнора Зупарова (Ташкент, Узбекистан) |    Скачать статью

XXI аср – ахборот технологиялари асри бўлиб, уларда ахборот, унинг доимий равишда янгиланиб бораётган ресурслари асосий ўрин тутади. Замонавий жамият ахборот технологиялари воситаларидан касбий фаолиятда фойдаланишда, қарорларни тезкор қабул қилишда, ахборотнинг ўсиб бораётган оқимидан керакли маълумотларни олишда, чуқур тайёргарликни талаб қилади. Бугунги кунда чет тилини ўқитиш ва ўрганишни Интернетдан фойдаланишсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Умумжахон тармоқ чет тилини ўрганувчилар учун катта имкониятлар яратади. Улар тўғридан-тўғри аутентик матнлардан фойдалана оладилар, турли чатларда қатнашиш, хатлар ёзиш орқали хорижий суҳбатдошлар билан мулоқот олиб бориш имконига эга бўладилар.