СПОРТЧИ ИШ ҚОБИЛЯТИГА ТАШҚИ МУҲИТ ШАРОИТЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

  Акмал Шукуров, Д.И. Раимов (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Спорт мусобақалари ва машқ қилиш жараёнлари ҳамма вақт ҳам организм ҳаёт фаолияти учун кулай шароитларда ўтказилавермайди. Организмнинг ҳаёт фаолияти учун нокулай бўлган шароит физиологик жараёнларни ўзгартирш билан бирга физиологик функсияларни ҳам издан чикаради. Атроф муҳитнинг ҳарорати, намлиги, газ таркиби ва бошқалар оптимал деражада бўлганида организм таркибидаги орган ва системалар функсияси ўз меъёрида бўлади, киши узини яхши ҳис қилади, иш қобилияти кутарилади, ишга тез киришади, унда чарчаш кеч ривожланади иш унуми ошади.