Ўзбек миллий маданиятининг таркибий қисми ҳисобланган халқ жисмоний маданияти жисмонан бақувват янги авлодни шакллантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини яратишда алоҳида ижтимоий-психологик ўрин тутади. Ўрганилган илмий-услубий ва махсус манбаларнинг тасдиқлашича, аждодларимизнинг маданий тараққиёти ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маиший ривожланиш билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Бу эса МСЎлар халқимизнинг этник маданий турмуш тарзи, жисмоний маданияти билан уйғунликда тараққий этиб келганлигидан далолат беради. Шу билан бирга, аждодларимиз МСЎларининг тарихий тараққиётини, спорт ўйинларига нисбатан шаклланган миллий психологияни турли ижтимоий тузумлар давридаги маданият, миллий психология, маърифат, тарихий воқеалар ҳамда анъаналардан алоҳида ажратиб ўрганиб бўлмайди.
МИЛЛИЙ СПОРТ ЎЙИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МУАММОСИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
К.Т. Конишов, Д.У. Мусурманкулов (Ташкент, Узбекистан) | Скачать статью