БЕРУНИЙНИНГ “ҚАДИМГИ ХАЛҚЛАРДАН ҚОЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР” АСАРИ – ТАРИХИЙ МАНБА

  Дадахон Норқўзиев, Маҳмуджон Шарофиддинов (Наманган, Узбекистон) |    Скачать статью

Ўрта асрлар шарқ уйғониш даврининг машҳур қомусий олимларидан бири Абу Райҳон Беруний (973-1048) фаннинг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ асарлар ёзган. Бу асарлар орасида биринчи энг йириги “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари ҳисобланади. Асарнинг арабча номи “Ал осор ал-боқия ан ал қурун ал-холия” бўлиб, Европада “Хронология”, ўзбек шарқшунослигида “Осор ал-боқия” номи билан машҳур. Буруний бу китобини Журжонда муҳожирлик даврида 1000-йили, баъзи манбаларда 1000-1003-йилларда ёзган. Асарни Журжон ҳокими Қобус ибн Вашмгирга тақдим этган ва асар Берунийга катта шуҳрат келтирган. “Осор ал-боқия” тарихнинг ёрдамчи фанлари бўлмиш хронология, этнография, топономика каби фанларга қимматли маълумотлар беради.