Маълумки, ёш авлоднинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилишда, жисмонан ва ақлан камол топишида, ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашда овқатланиш омили ўзига хос алоҳида аҳамият касб этади. Республикамизда ўқувчи-ёшларнинг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини инобатга оладиган бўлсак, ушбу аҳоли гуруҳининг амалдаги овқатланишини ўрганиш ва рационал овқатланишини ташкил қилиш нақадар муҳим муаммолардан бири эканлиги яққол намоён бўлади.
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШИДА МИКРОНУТРИЕНТЛАРНИНГ ЎРНИ
Ёрқин Раҳматуллаев, Ҳабиба Каримова, Карим Дўстов, Гулноза Бўронова ((Қарши, Ўзбекистон) | Скачать статью