ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИДНИ САЛБИЙ ОМИЛЛАРИ

  Пардавой Холматов (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан кейинги ўн йилликлар мобайнида кўзга яққол ташланаётган ва бугунги кунга қадар давом этаётган жараёнлардан бири оммавий маданият маҳсулотларининг тезкор равишда ёшлар турмуш тарзига кириб келаётганлиги бўлмоқда. Бунда оммавий маданият маҳсулотлари дастлаб оммавий ахборот воситалари ёрдамида ижтимоий ҳаётга фаол кириб келган бўлса, охирги пайтда ахборот алмашинув воситаларининг ўта ривожланиши ва такомиллашиб бориши натижасида рўй бераётган глобаллашув  ушбу жараённи шиддат билан тезлаштирмоқда.