СОЛИҚ ЮКИ ВА УНИ ҲИСОБЛАШНИНГ ҲОЗИРГИ МОДЕЛЛАРИ

  Ҳ. Абдураҳмонов (Ташкент, Узбекистан) |    Скачать статью

Илмий адабиётларда солиқ оғирлиги қанчалик паст бўлса, давлат иқтисодиётининг ривожланиши ҳам шунга мос равишда ўсиш тенденциясига эга бўлади. Шунингдек, илмий изланишдарда хўжалик юритучи субъектлар зиммасидаги солиқ юкини ҳисоблашнинг турли усуллари мавжудлиги тўғрисида етарлича маълумотларни учратиш мумкин. Маҳсулот таннархини шакллантиришда корхонанинг солиққа оид харажатлари бошқа моддий харажатлар билан бир қаторда туради. Шу жиҳатдан олиб қараганда, солиқ юкини ҳисоблаб чиқаришнинг илғор усулларидан фойдаланиш реал вазиятни тўлиқ ифодалаб беради.