ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА МАХМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

  Т.С. Бурхонова (Ташкент, Узбекистан) |    Скачать статью

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзбек халқининг истиқлол йилларида тикланиб бораётган миллий маънавияти ва маърифатига тўхталиб, жумладан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтган эди: “Жамият тараққиётининг асоси, муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдар. Асримиз бошида Туркистонда кечган вокеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик харакати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, ҳалқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди".