САЙЛОВДА ЁШЛАРНИНГ ИШТИРОКИ ВА ФАОЛЛИГИ

  Бахтиёр Атаханов (Наманган, Узбекистон) |    Скачать статью

Жамият аъзолари томонидан давлат ҳокимиятини шакллантириш мақсадларида ўтказиладиган сайловлар фақат демократиянинг белгиси ёки кўриниши бўлмасдан, шу билан бирга унинг зарурий яшаш шарти ҳамдир. Зеро, “Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллари орқали ўз мамлакати бошқарув ишида қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Халқ иродаси, ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши керак; бу ирода яширин овоз бериш ёки овоз бериш эркинлигини таъминловчи бошқа шунга тенг аҳамиятга эга бўлган умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида ифодаланиши лозим” деб бежизга Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 21-моддасида белгилаб қўйилмаган.