Мир-Жафаров Саид-Жамол (Самарканд, Узбекистан)

  Мир-Жафаров Саид-Жамол (Самарканд, Узбекистан) |    Скачать статью

Қадимий Миср ѐзуви Араб ѐзувининг келиб чиқиш занжириданинг дастлабки, биринчи ҳалқаси ҳисобланади. Бу ѐзув асосида финикий хати вужудга келади. Финикий хатини ихтиро этган халқ денгиз соҳилида, Финикия ўлкаси ва Ливан тоғи этагида яшар эдилар. Уларнинг шуғилланадиган юмушлари кўпроқ Миср давлати билан тижорат ишлари эди. Улар қадимги Миср ѐзувларидан 15 ҳарфни ўз ўлкаларига олиб келадилар ва унга шаклий ўзгартириш киритиб, яна бошқа ҳарфлар қўшиб финикий ѐзувини келтириб чиқарадилар. Кейинчалик эса, ушбу хатдан икки шахобча келиб чиқади. Булар муснад ва оромий ѐзувларидир. Оромий ва муснад ѐзувлари Арабистон ярим оролининг жанубида яшовчи сомий ҳалқининг ѐзувидир. Мазкур ѐзувлар энг қадимий арабларнинг дастлабки ѐзувлари ҳисобланади. Унинг шахобчалари эса самудий, сафавий, лахѐний ѐзувларидир. Оромий ѐзуви жуда тез ривожланиб ярим оролининг шимолида жойлашган давлатлар Сурия, Иордания сўнгра Ироқ сарҳадларигача етиб борди. 270 – милодий йилда Набатий ѐзуви вужудга келди. Кўфа ѐзуви юзага келгунга қадар набатий ѐзувидан ўзга бир қанча ѐзув турлари вужудга келган. Булар хирий, хижозий ѐзувларидир. Бу ѐзувлар асосида яна нимара, зайд, хирон ѐзувлари ҳам пайдо бўлади. Нимара ѐзуви Хива шаҳри яқинидаги Дурус тоғи ѐзуви ҳисобланади. Унинг вужулга келиш санаси 323- милодий йилида тўғри келади. Зайд ѐзуви Фирот дарѐси бўйида яшовчи ҳалқ ѐзуви ҳисобланади. Бу ѐзув 512-йилда вужудга келган. Хирот ѐзуви эса зайд ѐзувидан кам фарқ қилиб, 568-йилда пайдо бўлган. Ундан сўнг маъқалий хати вужудга келади. Маъқалий – кўфий хатигасча бўлган қадимги ѐзувлардан бири бўлиб, ҳарфларнинг тўғри чизиқлиги билан кўфий хатидан ажралиб туради. VII асрдан бошлаб “Хатти маъқалий” ўрнини араб ѐзувинини энг қадимгиси ва энг машҳури ҳисобланган “Хатти кўфий” эгаллайди. Кўфий харфлари бурчакли нуқталарсиз ѐзилдадиган қадимги араб ѐзувини бир тури. Кўфий ѐзйвни кўздан кечириш жараѐнида хаттотлар томонидан унинг арнамент шаклида ижро этилишига бўлган эътибор кўзга яққол ташланади. Мана шу жиҳатдан ривожи Х асрга келиб анча сусайди. Бу даврга келиб энди насх ва сулс ѐзувлари кўфий ѐзуви ўрнини аста секин эгаллай бошлайди. Маъқалий ва кўфий ѐзувлари асосида араб ѐзувининг санъаткорона яратилган олти хил асоси услуби майдонга келади. Булар محقق - муҳаққақ ثلث –сулс,نسخ насх, تو قيع тавқиъ, ريحانى райҳоний, رِقاع риқо хат турларидир. Баъзи тилшунос олимлар, таълиқ хатини бу олти хат ѐнига қўшиб асосий хат усулларини етти тур қилиб кўрсатадилар. Бу хат форсий матнларни ѐзиш учун ихтиро қилинган. Кейинчалик бу хат тури насх билан қўшиб, насхи таълиқ نَستَع لِيق хат тури яратилган. Бу хат турида форсий ва туркий матнлар битилган.