ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ ПОРТАЛЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

  Нуриддин Саидкулов (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Бугунги кунда таълим хизматлари бозори тезкор суръатларда ривожланмоқдаки, бунга асосан Интернет тармоғининг кенг имкониятлари ва виртуал ўқитишнинг энг янги, замонавий компьютер тизимлари сабаб бўлмоқда. Ахборот технологиялари бўйича Халқаро ассоциация хабарига кўра, 1995 йилда жаҳон ахборот бозори 19 миллион долларга баҳоланган эди. World Wide Web бўиича 2001 йил май ойида Гонконгда ўтказилган Халқаро анжуманда унинг ҳажми янада ошиши башорат қилинган эди ва 54 триллион доллардан ошиши мумкинлиги кўрсатилди. Мана бугун биз ахборот ресурсларининг нақадар ўсганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.