ЖАХОНДА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ ТАРТИБОТИНГ ЎРНАТИЛИШИ

  Нигора Хасанова, Мухаммад Мусурмонқулов (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Хар қандай жамиятнинг тараққиёти биринчи навбатта унинг иқтисодиёт сохасидаги ютуқлари билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиёт сохасида ютуққа эришиш учун иқтисод илмини, унинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланишига оид замонавий билимларни доимо ўзлаштириш ва уни замон талабига мослаштириб бормоқ керак. Бугунги кунда иқтисодиёт илми чуқур ўзлаштиришларни бошидан кечирмоқда. Режали иқтисодиёт тизимининг инқирозга учраши бозор муносабатларни жамиятимизга кириб келиши оддий фуқародан тортиб давлат хизматида ишловчи хизматчилар, қолаверса, олимларда хам бозор иқтисодиётига оид билимларни ўзлаштириш, уни мамлакатимизнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиёти хусусиятларидан келиб чиққан холда қўллаш заруратини туғдирди.