МЕҲНАТ БОЗОРИ, УНИНГ АҲОЛИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ОШИРИШДА ТУТГАН ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

  Мухаммад Мусурмонқулов, Нигора Хасанова (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Биз биламизки, бозор иқтисодиёти шароитида барча ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бозор тизими асосида шакллантирилади ва амал қилади. Худди шунингдек, меҳнат муносабатлари хам меҳнат бозори асосида шакллантирилади ва тартибга солинади. Меҳнат бозори ишга ёлланувчилар ва иш берувчилар, корхона, ташкилот, муассаса ҳамда давлат ўртасидаги меҳнат муносабатлари йиғиндисидир. Ёки бошқача айтганда, меҳнат бозори ишчи кучининг мехнатга қобилиятини сотиш ва сотиб олиш тизимидир. Меҳнат бозорида хам талаб, таклиф, нарх ва рақобат хал қилувчи компонент ҳисобланади. Меҳнат бозорида таклиф сифатида ишчи кучининг мехнат потенциалини сотиш тушунилса, талаб эса мехнат қобилиятини сотиб олиш истагини билдиради. Бунда талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат ҳолати нуқтасида нарх пайдо бўлади.