MЕВА БОҒЛАРИ БАРПО ҚИЛИШ ВА МЕВА ДАРАХТЛАРИНИ ЎТҚАЗИШ

  Хамдам Турсунбоев, Шарапат Раманкулов, Оралхан Султашова (Нукус, Каракалпакстан) |    Скачать статью

Бизга маълумки, боғ учун жой танлашда иқлим шароитлари, айниқса ҳарорат фактори ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўзбекистонда ўстириладиган мева турлари республиканинг деярли барча туманларида ўсади ва ҳосил беради. Ўзбекистон водийларидаги туманларда боғ учун жой ажратишда қанча ёмғир ёғиши айтарли аҳамиятга эга эмас, чунки боғлар суъний йўл билан суғорилади. Боғ учун жой танлашда жойнинг паст-баландлиги муҳим аҳамиятга эга, чунки у боғнинг айрим участкаларида микроиқлим ҳосил қилади. Суғориладиган текис ерларда, ҳар 1000 м. да кўпи билан 4-8 м нишаб бўлган участкаларни танлаш тавсия қилинади.