ҚУЙИ АМУДАРЁ ДЕЛЬТАСИДА ОНДАТРА (ONDATRA ZIBETHICA L.) НИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ

  Ғайрат Матрасулов, Мурат Бегжанов, Гулзода Садуллаева (Нукус, Каракалпакстан) |    Скачать статью

Ондатра сут эмизувчилар (Mammalia) синфига, кемирувчилар туркуми (Rodentia), олахўржунлар (Cricetidae) оиласига киради. Н.П. Лавров (1957) Россияга олиб келинган барча ондатралар ondatra zibethica L кичик турига киради деб ҳисоблайди. Ондатранинг ватани Шимолий Америка ҳисобланади. Ўзбекистонга бундан 70-80 йил олдин келтирилиб иқлимлаштирилган. Иқлимлаштириш ишлари 1928-йилда бошланган. Кўпинча ҳайвонларни иқлимлаштириш муваффақиятсиз бўлган. Чунки улар янги яшаш жойларига мослаша ол-маган. Лекин ондатра, Америка норкаси, енот-чайқовчи яхши кўпайиб, кенг тарқалган. Ондатрани иқлимлаштириш муваффақиятли ўтган. Жа-ми бўлиб, чет элдан 2500 ҳайвон келтирилиб, 1646 таси тарқатилган.