ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ЭТНОСЛАРИНИ ВА ЭТНИК ТАРКИБИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

  Ботирали Вахобов (Узбекистан, город Наманган) |    Скачать статью

Узоқ давом этган этник ва миграцион жараёнлар оқибатида ХIХ асрга келиб Фарғона водийси аҳолисининг этник таркиби анча мураккаб ва ўзига хос кўринишга эга бўлган. Фарғона водийси XIX–XX аср бошларида Марказий Осиёда ўзига хос этник манзарага эга бўлган тарихий этнографик ҳудудга айланди. Фарғона водийси этник тарихи Марказий Осиё этник тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиши билан бирга маълум даражада ўзига хосликларга ҳам эга.