СУТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТУВЧАЛАР СУТ МАҲСУЛДОРЛИГИНИНГ ОЗИҚАВИЙ ОМИЛЛАР ТАЪСИРИДА ЎЗГАРИШИ

  С.С.Ҳайдаров - СамДУ докторант илмий раҳбар: З.Т.Ражамурадов- профессор Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон |    Download article

Ҳозирги кундаги биология фанининг асосий муаммоларидан бири бўлиб, экстремал шароитда саноат асосида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида урчитилаётган юқори маҳсулдор ҳайвонларнинг генетик имкониятидаги маҳсулдорлик хусусиятларидан самарали фойдаланиш, турли омиллар таъсирида ўзгаришга учраётган маҳсулдорлигини ва маҳсулот сифатини талаб даражасида сақлаб қолиш билан бир қаторда олинадиган маҳсулот бирлигига сарфланадиган тўйимли моддалар сарф-харажатларини камайтириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини минимумгача қисқартиришдан иборат бўлиб қолмоқда [1].