БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МАСАЛАЛАРНИ ТУЗИШ ВА ЎЗЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ

  Азизбек Тошхонов, Одина Турдалиева (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Масаланинг ечилиш усулини умумлаштириш учун вақти-вақти билан ҳарфий маълумотли, шунингдек, сон маълумотли масалаларнинг ечилишларини элементар тадбиқ қилиб ўтаказиб туриш фойдали. Бу масала ечимга эга бўладиган ёки ечимга эга бўлмайдиган битта ёки бир нечта ечимга эга бўладиган шартларни, шунингдек бир катталлик қийматининг ўзгаришига боғлиқ равишда иккинчи катталилк қийматининг ўзгариш шартларини аниқлаш демакдир. Қуйидаги масалани ечиш талаб қилинсин:”Синглиси бир ойда х та китоб ўқиди, акаси эса й та китоб кам ўқиди. Акаси қанча китоб ўқиди?”. Масала бўйича ўқувчилар х ифодани ёзадилар. Қандай ифода ҳосил қилинди? (Айирма) х ҳарфига қандай қийматлар бериш мумкин? й ҳарфидан катта ёки тенг қийматларни чунки камаювчи, айрилувчидан катта ёки тенг бўлиши керак. Масала ечилишини умумлаштириш шундан иборат. Бундан ташқари ҳосил қилиган сонли маълумотларни таққослаб ўқувчилар қайси ҳолларда акаси ўқиган китоблар сони ортишини ва қайси ҳолларда камаювчини кузатиш мумкин.