БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ

  Азизбек Тошхонов, Одина Турдалиева (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Айрим турдаги масалаларни ечишга ўргатишнинг уч босқичдаги иш методикасини қараб чиқамиз. Бу босқичдаги мақсад–ўқувчиларда берилган сонлар ва изланаётгансон орасида маълум боғланиш мавжуд бўлган масалаларнни ечиш ўқувини шакллантиридир. Айрим турдаги масалаларни ечиш усулини умулаштириш устида ишлаш, эслаб қолиш иши билан алмаштириш керак эмас, чунки бу ҳолда ўқувчи таниш турдаги масалани таний билади ва уни ечишдаги амалларни бажариш тартибини эслайди, аввал қўшаман сўнгра бўламан… ва ҳоказо. Ўқувчининг бутун ҳаракати берилган сонлар ва изланаётган сон орасидаги тегишли боғланишларни очиб беришга қаратилган бўлиши керак, унинг асосида у тегишли арифметик амални танлайди. Болаларга умумлаштириш учун ёрдам берадиган усулларни очиб берамиз.