БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МЕҲНАТ ВА МАТЕМАТИКА ЎҚУВ ФАНЛАРИ ЎРТАСИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ ТАМИНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

  Азизбек Тошхонов (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Ҳозирги пайтда бошланғич таълим жараёнида фанлараро алоқадорлик ўқувчиларда илмий билимларнинг умумий ҳолати ҳақида янада аниқроқ тасаввурга эга бўлишни таъминловчи муҳим омиллардан биридир. Бу фикрлар замонавий педагогикада ўз аксини топган. Бошланғич таълимга хос хусусиятлар шундан иборатки ўқувчи таълимга оид муаммоларни бирор фанни мукаммал ўзлаштириш натижасида ҳал эта олмайди. Шу муносабат билан ҳам ўқитиш назарияси ва амалиётида фанларни фанлараро алоқадорлик асосида ташкил этиш ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётда қўллашга оид малакаларни шакллантиришга ёрдам беради.