БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМНИ ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШ ОМИЛЛАРИ

  Азизбек Тошхонов (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5та устивор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг тасдиқланиши таълим ва фан сохасини ривожлантиришнинг янги талабларини белгилаб берди. Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини илгари сурилди.