ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИДА ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

  Ситора Негматова (Тошкент, Ўзбекистон) |    Download article

Бугунги иқтисодий фаолият жараёнлари ва унинг натижаларини акс эттирувчи кўрсаткичларда тадбиркорлик улушининг юқори бўлиши шубхасиздир. Бу борада янги иш ўринлари яратиш имконияти, йирик бизнес кириб бора олмайдиган бозор сегментларини эгаллай олиш қобилияти, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасида ва унча катта бўлмаган маҳаллий ресурс базаларини ўзлаштиришда жуда қулай ташкилий шакл эканлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳамияти беқиёслигини кўрсатади. Тадбиркорликни жадал ривожлантириш масаласи сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллийлаштириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш билан чамбарчас боғланган.