ҚОРАКЎЛ ҚЎЙЛАРИ ЭНДЕМИК ИКТЕРОГЕМОГЛОБИНУРИЯСИНИ БИОКИМЁВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАҲЛИЛИ

  Марс Сафин, Гўзал Кедибекова, Юнус Рузиев (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Download article

Қоракўлчилик республикамиз чорвачилигининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Чорвачиликнинг бу тармоғи нисбатан кам миқдорда моддий ва меҳнат ҳаражати сарфлаш йўли билан қимматбаҳо маҳсулот (тери, гўшт, жун, ширдон)лар етказиш имконини беради. Лекин табиий яйловларда боқиладиган қоракўл қўйларининг организмида баъзи элементларнинг алмашинувини издан чиқиши билан боғлиқ бўлган айрим касалликларнинг бўлиши тармоқнинг ривожланишига катта зарар етказмоқда. Шу нуқтаи назардан бу зотга мансуб қўйларда мисли заҳарланиш билан боғлиқ бўлган эндемик иктерогемоглобинурия касаллигини келиб чиқиши ва чуқурлашуви сабабларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.