ПСИХОЛОГИК ВА ПЕДАГОГИК ЁНДОШУВЛАРНИНГ ИНСОН ШАХСИ ШАКЛЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ

  Ширинов О.Т. (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Жаҳон психолог тадқиқотчиларининг тажрибасида кўрсатилишича, шахсни психологик тузилиши, психологик хусусиятлари характер хислати, темперамент хусусиятлари, иродавий сифатлари,ақлий қобилиятлари,истеъдод даражалари, барқарор қизиқишлари, ҳукмрон мотивлари,ҳиссиёт ва шу қобилиятларнинг бирикмаси ҳар хил яққол, алоҳида одамда бетакрор, барқарор турғун бирликни ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида шахсни психологик тузилишининг нисбийлиги, қатъийлиги стереотиплиги тўғрисидаги фикрни қатъий тасдиқлашга имкон яратади. Демак, шахснинг нисбатан барқарор ва нисбатан ўзгарувчан хусусиятлари инсон ҳислатларининг яхлитлиги ва ўзаро боғлиқлигидан таркиб топувчи мураккаб бирликдан иборатдир.