УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ-ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ЎРНИ

  Н.Ж. Мардонов, И.И.Мирзаев (Самарқанд, Ўзбекистон)  |    Download article

Бугунги кунга келиб соғлом турмуш-тарзи тушунчаси кенг маъно касб этмоқда. Мутахассисларнинг фикрларига кўра соғлом турмуш-тарзи тушунчаси фақатгина жисмоний саломатлик даражаси билан белгиланмайди. Шунга кўра соғлом турмуш-тарзи тушунчасини ёритиш ўзига хослик касб этади. Соғлом турмуш–тарзи тушунчасини ёритишда бир қанча ёндашувларни кўриб чиқиш мумкин. Бу йўналишлар инсоннинг ақлий, ахлоқий-манавий ва жисмоний ривожланиш даражаси билан изоҳланади. Соғлом турмуш-тарзи фақатгина кун тартибига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва гигиенага амал қилиш билан чегараланиб қолмасдан, балким, инсоннинг миллий қадриятлар ва маънавиятга мос тарзда тарбияланганлик даражаси билан ҳам белгиланади.