ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ВА УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ХИМОЯЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ

  Мухриддин Содиржонов (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Ўзбекистон Республикасида узоқ кутилган мустақилликни қўлга киритилган илк кунлардақ ёшлар сиёсати масаласи, уларнинг ижтимоий ҳимоялаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралди. Ўз навбатида эса бунинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга доир давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди ва бугунги кунга қадар бу ва бошқа бир қатор қонунларимиз мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий ҳимоялаш, улар фаолиятини рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асос вазифасини ўтаб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ёшлар сиёсати давлат сиёсатининг устувор йўналиши дея эътироф этилди, уни амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг мақсади, ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкон борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборат этиб белгиланди.