ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ВА УНИНГ ДАВЛАТЧИЛИК ТАРИХИМИЗДА ТУТГАН ЎРНИ

  Акрамжон Мамасиддиков (Наманган, Ўзбекистон)  |    Download article

Мустақиллигимиз биз ёшларга хаққоний тарихимизни ўтмишимизни аждодларимизни ўрганишда том маънода қалқон бўлди. Ўзбек халқининг тарихи буюкдир. Бизнинг диёримиз кўплаб илм – фан оламининг етук алломаларини тарбиялаб берди.Уларан бири Хам шох хам шоир бўлган Бобур умрининг кўп вақтини жангу-жадалларда Ватандан йироқда юрт соғинчи азобида ўтказган бўлсада бебахо мерослар қолдиришга улгурди. Захириддин Мухаммад Бобур Амир Темурнинг 3-ўғли Мироншохнинг эвараси Умаршайх Мирзо хонадонида 1483- йилнинг 14-февралида Андижон шахрида таваллуд топган. Унинг туғилган жойи хақида турлича фикрлар мавжуд. Баъзи бир маълумотларда уни Ахсида туғилган деган қарашлар хам мавжуд. Бизга тарихдан маълумки ўша даврда хукмдорларнинг иккита қўрғони бўлиб бири ёзги ва иккинчиси қишки. Умаршайх Мирзонинг ёзги қароргохи Ахси қўрғони, қишки қўрғони бу Андижондир. Бобур еса айнан қишда Адижонда туғилган.