“KOENNEN” VA “WOLLEN” МОДАЛ ФЕЪЛЛИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГЎЗБЕК ТИЛИДА ИФОДАЛАНИШ ИМКОНЛАРИ.

  Хафиза Кучкарова (Ташкент, Узбекистан) |    Download article

Модал феъллар одатда ҳаракатни ифодалаган мустақил феълнинг инфинитиви билан бирга модаллик конструкциясини ясайди ва гапдаги модалликнинг ҳар хил маъноларини ифодалаб келувчи лексик-грамматик воситалардан бири ҳамдир, чунки бу модал феълларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири саналади. Улар гапда алоҳида қўлланганда ҳаракатни ифодаламайди. Ўзбек тилида модал феъллар йўқ бўлишига қарамасдан, модалликни ифодаловчи турлича бошқа воситалар мавжуд.