АНАНАС ЎСИМЛИГИНИ КЎЧАТИДАН КЎПАЙТИРИШ

  Рузигул Базарова, Акбар Абдурасулов (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Аҳолини ижтимоий-сиёсий маданий ҳамда моддий фаровонлигининг кун сайин ошиши, турмуш шароитининг тобора яхшиланиб бориши ишлаб чиқарилаётган барча саноат маҳсулотларининг янада сифатли бўлишини тақоза этиб, агроценозга ўзининг маҳсулдорлиги ва чидамлилиги билан фарқланувчи кўпгина турлар кириб келган. Бу турлар ичида тропик ва субтропик ўсимликлар ўзининг хушманзаралилиги билан кишини ўзига ром этади. Бу ўсимликларнинг республикамизда интродукциясида маҳаллий аҳолининг роли катта. Аҳоли асосан тижорат, зиёрат ва саёҳат мақсадида чет элларга чиқиб келиши натижасида мамлакатимизда фойдали, озиқабоп, доривор, саноатбоп, манзарали, эстетик жиҳатдан аҳамиятли ўсимликлар ҳам олиб келинган. Ўзбекистонда тропик ва субтропик ўсимликлар айримлари асосан фақат ҳимояланган тупроқларда яъни оранжереялар, иссиқхоналар, ишхоналар, идоралар ва хонадонларда ўсиши мумкин[4]. Куз келиши билан бозор, дўкон расталарини тўлдирувчи ва ўзининг ажойиблиги билан ҳаммани ром этувчи бу турдаги мевалар мазаси билан эмас, балки ўсимликнинг хуш манзаралигиги билан кишини ўзига ром этади. Юртимизда ўстирилаётган ушбу ўсимликлар турини кўпайтириш мақсадида Ананас ўсимлигини танлаб олинди ҳамда кўпайтириш йўллари ишлаб чиқилди[6].