ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ЎЗБЕКЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ ТИЗИМИ

  Беҳзод Исхаков (Наманган, Ўзбекистон)  |    Download article

Ҳар бир халқнинг турмуш тарзи ва маданияти, менталитети шаклланишида у яшаган табиий-экологик муҳит билан бирга анъанавий хўжалик фаолияти ҳамда у билан боғлиқ анъаналарга бевосита боғлиқ. Бу борада Ўрта Осиё халқлари узоқ даврлардан бошлаб табиий шароитга мослашиб ўзига хос хўжалик-маданий типларини яратганлар. Бундай жараёнлар Фарғона водийси ўзбекларининг хўжалик ҳаётида ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон ҳудудаги маҳаллий хўжалик анъаналарни қуйидаги хўжалик-маданий типларга ажратиш мумкин: 1) суғорма деҳқончилик 2) боғдорчилик, чорвачилик билан биргаликда тоғ ва тоғ олди деҳқончилик хўжалиги 3) дашт деҳқончилиги ва яйлов чорвачилиги ҳудудларига бўлишимиз мумкин [1].