БАЛАНДЛИК ТУШУНЧАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ОРОНИМИК ИНДИКАТОРЛАР

  Одил Бегимов, Нигора Шадманова, Муҳаммадали Муҳаммадиев (Қарши, Ўзбекистон) |    Download article

Жанубий Ўзбекистон оронимларининг тадқиқи улар таркибида баландлик тушунчаси билан боғлиқ орографик сўз ва атамалар учрашини кўрсатди. Улар иштирокида ясалган оронимлар асосан ер сатҳидан баланд бўлган географик объектларга тегишли. Маълумки, баландлик тушунчаси билан боғлиқ ҳар қандай орографик термин оронимик индикатор бўлолмайди. Биз мақолада оронимлар ва улардан келиб чиққан бошқа турдаги жой номлари таркибида индикатор бўлиб келиш имкониятига эга бўлган сўз ва атамалар устида тўхталамиз.