СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ УСУЛЛАРИ

  Фароғат Эргашева, Комила Ишонкулова, Махбуба Умматова (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати тизимида Ер ва сув ресурслари, кенг тарқалган фойдали қазилма бойликларни мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, чиқиндилар билан ишлаш Бош бошқармаси фаолият юритади. Маскур бошқарма атроф-муҳит муҳофазаси, сув ва ер ресурслари, кенг тарқалган фойдали қазилма бойликларини мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш чиқиндилар билан ишлаш сохасида давлат назорати сиёсатини амалга ошириш ва идоралараро бошқариш бўйича ишларни амалга оширади, атроф табиий мухит холати, ер ва сув ресурслари, кенг тарқалган фойдали қазилмаларни мухофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар бўйича назорат инспекцияси хизматлари фаолиятини бошқаради. Шунингдек мувофиқлаштириш вазифаларни, услубий ёрдам кўрсатишни амалга оширади, ер ва сув ресурсларини, кенг тарқалган фойдали қазилма бойликларни мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, чиқиндилар билан ишлаш сохасида меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади. Шу мақсадда одамларда сувга нисбатан экологик маданиятни ривожлантиради ва унга бўлган эътиборни янада кучайтиради (1-4).