ЎҚУВЧИЛАРНИ АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШДА “ҚОБУСНОМА”АСАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

  Нилуфар Каримова, Дилноза Якубова (Наманган, Узбекистан) |    Download article

Давлатимиз раҳбари узлуксиз таълимни ташкил этишда унинг жаҳон талаблари даражасида бўлиши ҳамда унинг юксак маънавият заминида қурилишига катта аҳамият бериш кераклигини таъкидлар экан, Давлат таълим стандартларини жорий этиш ва унинг механизмини ишлаб чиқиш нақадар муҳимлигига эътиборни қаратди. Бу талаблардан келиб чиқиб ёшларимизнинг тегишли ихтисосликлар бўйича чуқурлаштирилган билимларга эга бўлиши, мустақил ва ижодий фикрлаш салоҳиятига эга бўлган шахс даражасига кўтарилишлари, ўз фикрларини изчил тарзда ёзма ва оғзаки баён эта олишлари, билимларини мунтазам янгилаб, ошириб боришлари, мустақил ва ижодий фикрлай олишлари, ўз миллатини ва Ватанларини севишлари, миллий қадриятларни, буюк алломаларимиз қолдирган ноёб дурдоналарни ҳурмат қилишларини тақазо этади. Бу албатта, биринчи галда халқ таълимининг пойдевори бўлмиш бошланғич синфларга бевосита тааллуқлидир. Бола илм-фан асосларини, саводхонликни шу босқичда ўрганади.