ЁШ ПЕДАГОГНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ПОТЕНЦИАЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

  Санталат Дехқонбоева (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Олий ўқув юртларида ёки бошқа ўқув муассасаларида турли хил даражали мутахассисларни учратиш мумкин. Улар ўз фани ва соҳаси бўйича олий мутахассис, кучли билимдон бўлиши мумкин, лекин педагогик маҳорат, яъни ўз билимини етказа олиш, тушунтира билиш, ўқитиш услуби, талабаларнинг руҳий хусусиятларини билиш, педагогик такт ва педагогик техника кабиларга эга бўлмаслиги мумкин. Педагогик маҳорат – бу педагогик фаолият муваффақиятини аниқловчи профессионал хислатлар тизимидир.