МАНБАЛАРНИ ЎРГАНИШ - ЖАМИЯТ ТАРИХИНИНГ ОЙНАСИ

  Махлиё Мисрбекова (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Собиқ Совет тузуми даврида тарих фани 2 гуруҳга бўлинган эди. 1. Совет фани. 2. Ғарб фани. Улар ўртасида на методология на илмий қарашлар ва оявий вазиятнибаҳолашда якдиллик йўқ эди. Совет ижтимоий –гуманитар фани марксизм ғояларига асосланган ва ғарб олимларининг обектив қарашларини тан олмасдан уларни фанни сохталаштиришда айблашар эди. Ҳолбуки амалда Совет тарихчиларининг ўзи компартиянинг ғоявий босими остида тарихни сохталаштиришди. Ижтимоий – тарихий билиш назарияси билиш субъектининг ижтимоий ҳаётга, жамият тарихига қандай муносабатда бўлишига боғлиқ. Яъни тарихчи олим (бу ўринда субъект) жамият тарихини билишга қаратилган маълум тайёргарликка эса шахсдир. Бу субъект ижтимоий шаклланган ва ўрганаётган объектини билишдан манфаатдор шахс бўлса, демак, унинг манфаатдорлиги маълум идеологик (мафкуравий) талаблардан ўсиб чиқади. Агар бу манфаат соф илмий билишдан иборат бўлса, унда тадқиқотнинг холисоналигига ишонса, умид боғласа бўлади. Лекин тадқиқотчининг билишдан мақсади синфий, ҳатто, партиявий мафкурага хизмат қилса, унда тадқиқотнинг холислиги иккинчи даражали бўлиб қолади. Бу масалани табиат ҳақидаги тадқиқотларда ҳам кузатиш мумкин.