МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ХАТТОТЛИК САНЪАТИ ВА ХАТТОТЛАР. САМАРҚАНД ХАТТОТЛАРИ

  C. Мир-Жафаров (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Download article

Шарқ халқлари яратган қўлёзма манбаларни чуқур ва хар томонлама ўрганмай туриб, Шарқинг тарихий ўтмиши ва маданий хаётининг тараққиётининг ўрганиш мумкин эмас, шунинг учун Шарқ қўлёзмаларига нафақат Шарқ мамлакатларида, балки бутун дунёда нихоятда катта ахамият берилади. Дунёнинг жуда кўп шахарларида махсус Шарқ қўлёзмалари хазиналари (фондлар) ташкил этилган, уларда шарқ халқлари яратган миллионлаб қимматбахо араб, форс ва туркий тиллардаги дурдона қўлёзмалар сақланмоқда. Шунинг учун Шарқ халқлари маданияти ва тарихи, илм-фан ва адабиётида қўлёзмаларнинг ахамияти тўхтаб ўтмоқчимиз.