МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АҲОЛИНИНГ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТИ ВА ТАРБИЯСИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

  Ҳулкарбону Ёқубжонова (O’zbekiston) |    Download article

Инсоният учун узоқ йиллар давомида табиатни асраб – авайлаш, ер, сув ва ҳавони ифлослантирмаслик масалалари доимо муҳим вазифалардан бири бўлиб келган.          Ушбу масалалалар айни кунда бутун дунё миқёсида кишилик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги боис энг муҳим глобал муаммолар сирасига киради. Келажагимиз эртаси бўлмиш баркамол авлод тарбиясида экологик маданиятни шакллантириш бугунги куннинг энг муҳим асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.