ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ЛИНГВОМАДАНИЯТИДА “ҚЎРҚУВ” ЭМОЦИОНАЛ КОНЦЕПТИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ

  Суннатилло Усмонов (Самарканд, Узбекистан) |    Download article

Концепт тушунчаси операцион фикр бирлиги бўлиб, у билимларни категоризациялаш ва квантификациялаш усусли ҳисобланади. Унинг объекти ментал борлиқнинг белгиси бўлиб, маълум бир маънода абстракциялаш орқали юзага келади ва ўз объектини тасвирлаш билан бирга уни яратади ҳам Шунинг учун ҳам концептнинг ифодаланиши тил бирликлари орқали тил соҳибларининг «наивная картина»си акс этишига асосланган ҳисобланади ва лексик семантика эса халқ тарихи, унинг дунё қараши ва психологияси, англаш фаолиятида этноснинг “идрок”ини намойиш этади. Шундай экан инсонга хос ҳис туйғулар ҳар бир этносга, умуман инсонга хос хусусият ҳисоблансада, уларнинг тилда акс этиши фарқланади. Эмоциялар турли мақсадда, турли вазиятда юзага келиб, инсон фаолияти билан бевосита боғлиқ ривожланади. Мазкур ривожланиш жараёнида ифодаланадиган эмоциялар маълум маънода шахсга тегишли бўлган маданият, этнологик хусусиятларнинг ўзига хос намойиш этилишидир.