МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ ҲАВФСИЗЛИГИНИ ТАМИНЛАШДА БАЪЗИ КРИПТОГРАФИК ТИЗИМЛАРНИНГ АХАМИЯТИ

  Исраил Тожимаматов, Шерзодбек Фармонов (Фергана, Узбекистан) |    Download article

Бугунги жамият тарақиёти инсоният тафаккурининг маҳсули бўлган ривожланган илм-фан ютуқларига асосланган техника ва технологиялар билан бир қаторда, кенг маънода, ахборотларнинг муҳим аҳамиятга эгалиги билан ҳам белгиланади. Инсон тафаккурининг ривожи манбаи эса маълумотлар (ахборотлар) мажмуидан иборатдир. Шак-шубҳасиз ўз вақтида олинган тўла ва ишончли маълумот, шу маълумот билан боғлиқ бўлган ҳолатдан келиб чиқадиган амалий фаолиятларни мақсадли кечишларини мувофиқлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Фаолият мақсадларининг турлича бўлиши табиий равишда ахборотлардан турли мақсадларда фойдаланиш асосларига сабаб бўлади. Шунинг учун бугунги ­– ахборотларни сақлаш ва узатиш системалари бир томондан такомиллашиб мураккаблашган ва иккинчи томондан ахборотлардан фойдаланувчилар учун кенг қулайликлар вужудга келган даврда –ахборотларни мақсадли бошқаришнинг қатор муҳим масалалари келиб чиқади. Бундай масалалар қаторига: катта ҳажмдаги ахборотларни тез ва сифатли узатиш ҳамда қабул қилиш, ахборотларни ишончлилигини таъминлаш, ахборотлар тизимида ахборотларни бегона шахслардан муҳофазалаш (кенг маънода) ва шу билан боғлиқ бўлган кўплаб бошқа масалалар киради. Шулардан келиб чиққан ҳолда ахборот ва ахборотлар базаси ҳақида тўла тушунчага эга бўлиш, уларни ҳавфсизлигини таъминлаш усуллари ва воситаларини билиш ва тушунтириб бера олиш, янги усул ва воситаларни ишлаб чиқа олиш даражасида билимларга эга бўлиш муҳим масалалардандир.