ҲИЖРИЙ ҚАМАРИЙ ОЙЛАРДАГИ ҲАФТА КУНЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ

  Абдувахоб Вахидов, Фозилжон Шукуров (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Download article

Самарқанд - туризм шаҳри эканлиги сир эмас. Бу соҳани ривожлантириш йулида кейинги йилларда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, турли халқаро конференциялар ўтказиш воситасида хорижий давлатлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ишлар эътиборга лойиқ. Хусусан, 2014 йилнинг 15-16 май кунларида «Ўрта асрлар Шарқ олим ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизацияда тутган ўрни ва аҳамияти» мавзусида бўлиб ўтган илмий конференцияда давлатимиз Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлаб, Ал Бухорий, Форобий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби буюк аждодларимизнинг бизга қолдирган меросларини янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидладилар.