ЎСМИРЛИК ДАВРИДА ИРОДАВИЙ СИФАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

  Ш.А.Парпиева, Д.Қаюмова (Тошкент, Ўзбекистон) |    Download article

Ўсмирлик даврида иродани ривожлантириш ҳамда тарбиялаш масалалари ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммосига айланган. Зеро, кундан кунга оила, мактаб, жамиятнинг ўсиб келаётган ёш авлодга нисбатан ахлоқий-маънавий, сиёсий-ижтимоий талаблари ортиб бормоқда. Ўсмирлик даврини ўрганувчи кўпчилик олимлар асосий эътиборни агрессия, эмоционал қўзғалиш, жаҳл чиққан ҳолатларда ўсмир шахсида ирода, иродавий сифатлар қай даражада намоён бўлишини ўрганишга қаратадилар. Чунки, бу ёшда уларда ҳаёт тажрибалари етарли бўлмайди, лекин улар бошқалар томонидан тан олинишга ва мустақил бўлишга интиладилар.