ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ КИРИБ КЕЛАЁТГАН МАЪНАВИЙ-ҒОЯВИЙ ТАҲДИДЛАР

  Дилдора Олимова (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Бугунги кунда “глобаллашув” сўзи энг кўп ишлатиладиган тушунчалардан бири ҳисобланади. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, ушбу тушунча инсон ва жамият ҳаёти ривожининг ҳозирги давридаги муҳим хусусиятларни, жумладан, тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, кишилик цивилизацияси бугунги кунгача бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир воқеликни ўзида мужассам этади. Айни пайтда, кишилик жамияти ривожида устувор бўлиб бораётган майллардан келиб чиқиладиган бўлса, инсониятнинг истиқболини ҳам тасаввур қилиш имконини беради.