ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КЕЛАЖАК АВЛОД ЭКОЛОГИК-ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛАРИ

  Гульназ Джумабаева (Нукус, Узбекистан) |    Download article

Ҳозирги даврда фан-техника тараққиёти боис инсон ва табиат, атроф-муҳит ва жамият ўртасида экологик номутаносиблик вужудга келмоқда. Буларнинг барчаси экологик маданиятни янада юксалтириш масаласини бугунги куннинг долзарб муаммоси сифатида эътироф этишга муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Чунки, тарихий тараққиёт ва глобализация жараёнлари шиддат билан кечаётган бугунги кунда жаҳондаги бошқа мамлакатлар каби Ўзбекистон аҳолисининг ҳам сиёсий ва ҳуқуқий маданият ва онг даражасининг ўсиши кузатилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда долзарблиги жиҳатидан муҳим ижтимоий-сиёсий муаммоларни келтириб чиқараётган экологик муаммолар ечими ҳам мамлакатимиз атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш ва уни келгуси авлодлар учун муносиб тарзда мерос қолдириш нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, “бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади – бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир” [1, с. 50].