АТОҚЛИ ОТЛАРНИНГ ГРАММАТИК ШАКЛЛАРИ

  Хуршида Олимова (Карши, Узбекистан) |    Download article

Сўз туркумларини ажратишнинг муҳим мезонларидан бири – улар таркибидаги бирликларнинг у ёки бу грамматик шаклларига эга бўлишидир. От туркумидаги сўзларнинг асосий хусусиятларидан бири – сон категориясига эгалигидир. Аммо отларнинг сон категориясига тобелиги бир хил кўринишга эга эмас. Отто Есперсен, хўп сон маъно хусусиятлари ҳақида гапираётиб, сон категориясининг уч хилда намоён бўлишини кўрсатиб ўтган эди: 1) одатдаги кўплик: horse + the other horse + the third horse (horses); 2) тахмин қилинаётган кўплик: We this is not me (I + I + I ….); 3) юқори даражадаги бирлик – nobility, crew, flock, etc.