УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМДА ИНТЕГРАЛЛАШГАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ

  Мaшхура Маматова (Гулистан, Узбекистан)  |    Download article

Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб сифатли кадрлар тайёрлашга асосланган ва жаҳондаги илғор давлатлар таълими тараққиёти тажрибаларига таянган ҳолда, кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бирига айланди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Презеденти И.А. Каримов таъкидлаганидек, «агар биз хақиқатдан ҳам қашшоклик ва қолоқлик кишанларидан кутулмоқчи бўлсак, ёшларни тайёрлаш билан жуда жиддий шуғулланишимиз, замонавий касбларни эгаллашда уларга ёрдам беришимиз керак» [1], чунки, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларини тарбиялаш, ўқитиш малакасини ошириб бориш, ижтимоий ҳимоялаш тараққиётининг гаровидир.