МУАММОЛИ ВАЗИЯТ ЯРАТИШ УСУЛЛАРИ

  Гулчехра Мамажанова, Гулчехра Каримова (Наманган, Узбекистан) |    Download article

Ўқитиш санъатдир, санъат бўлганда ҳам мураккаб, нозик кўп қиррали ва ўзига хос санъатдир, чунки ўқитиш жараёни икки фаолият – ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўз ичига олади. Ўқитувчининг фаолияти таълим жараёнини ташқи томонини ташкил қилади, чунки у ўқитади, таълим беради. Ўқувчи фаолияти икки жараённи ташкил этади, чунки у ўқитувчи берган билимни уқиб, тушуниб олади. Бола дарс жараёнида янги нарсаларни моддий оламни билиб олади.